Автомобиль давлат рақам белгисини яширган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Spark" русумли автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасини давлат рақам белгисини яшириб олганлиги акс этган видео тарқалди.
Видео, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Spark" русумли, 01H624NB давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган А.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.