Автомобиль давлат рақам белгисининг жойи юкхона ичида эмас
2022 йил 22 январь куни соат 10:30 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳрисабз-Мустақиллик шоҳ кўчалари кесишган чорраҳада хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими Ш.Сайфиддинов томонидан давлат рақам белгисисиз ҳаракатланиб келаётган "Tesla Model X" русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситасининг давлат рақам белгиси юкхона ичида турганлиги, ҳайдовчининг меъёрий ҳужжатлари йўқлиги маълум бўлган. Ушбу қоидабузарликлар бўйича белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.