Тест режимида

Хабарлар

Автомобиль расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

16 сентябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани ички ишлар бошқармасига 30 ёшли О.Т мурожаат қилди. Унинг хабар беришича, жорий йилнинг 17 май куни 36 ёшли Р.Д унинг номига “Саptiva” русумли автомобилни расмийлаштириб беришни ваъда қилган. Бунинг учун ундан 66.000.000 сўм олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган, дейди ўзининг расмий саҳифасида Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати. Мазкур ҳолат асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168 моддаси 2 қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Шу ўринда фуқаролардан фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик учун ўзларига нисбатан эҳтиёт бўлишларини сўраб қоламиз! 


Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати