Тест режимида

Хабарлар

Автомобиль салонидан пневматик қурол чиқди

2022 йил 11 февраль куни соат 22:00 ларда, Миробод туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Асадов ва А.Суяровлар томонидан, Фарғона йўли кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, 2002 йилда туғилган А.Қ. бошқарувидаги "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан тегишли ҳужжатлари бўлмаган пневматик қурол топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро А.Қ. ва аниқланган қурол Миробод тумани ИИО ФМБга топширилган.