Тест режимида

Хабарлар

Автомобилга ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқча ўрнатиб олган ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60 F721SA давлат рақам белгили автомобилнинг олд томонига ялт-ялт ёнувчи чироқ-маёқча ўрнатилганлиги акс этган видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилди ва мазкур автомобиль ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган Д.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси тартибида баённома расмийлаштирилди.