Тест режимида

Хабарлар

Автомобилига "мигалка" ўрнатган ҳайдовчига чора кўрилди

Бугун, 2022 йил 1 февраль куни соат 09:40 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими М.Джалилов томонидан, "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганида, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Ш.М. қоидани бузган ҳолда транспорт воситасига рухсат этилмаган маёқча "мигалка" ўрнатганлиги маълум бўлган.

Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.