Тест режимида

Хабарлар

Автомобилига "мигалка" ўрнатган яна бир ҳайдовчига чора кўрилди

Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 60R007NA давлат рақам белгили автомобилга рухсат этилмаган мослама, яъни "мигалка" ўрнатилганлиги акс этган видео тарқалди.

Видео юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Lacetti" русумли, 60R007NA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1998 йилда туғилган Ж.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома тузилиб, автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.