Тест режимида

Хабарлар

Автомобилига "сирена" ва "мигалка" ўрнатган яна бир ҳайдовчига чора кўрилди

Ҳайдовчи: "Автомобилга сирена ва мигалка ўрнатган эдик. Чора кўришди. Бошқа ҳайдовчиларга бу қурилмаларни ўрнатишни тавсия қилмайман. Автомобиль жарима майдонида. Вақтингиз ва жарима тўлови учун пулингиз кетади"

Автомобилига рухсат этилмаган қурилмалар ("сирена" ва "мигалка") ўрнатган яна бир ҳайдовчига Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан чора кўрилди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқда тарқалган, "Lacetti" русумли, 50G105DA давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси бўйича суриштирув олиб борилмоқда.

Қоидабузарлик ҳолатларига бефарқ бўлмаган жамоатчилик вакилларига миннатдорчилик билдирамиз.