Тест режимида

Хабарлар

Автомобилнинг давлат рақам белгисини ўзбошимчалик билан ечиб бошқарманг

Қоидаларга кўра, механик транспорт воситаларининг (трамвайлардан, троллейбуслардан ташқари) ва тиркамаларнинг кўзда тутилган жойларида тегишли намунадаги рўйхатдан ўтказиш давлат рақам белгилари ўрнатилган бўлиши шарт. Кўзда тутилган жойларга тегишли давлат рақам белгилари ўрнатилмаган транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.

Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 125-моддаси бешинчи қисмига кўра, давлат рақам белгиси ўзбошимчалик билан ечиб олинган транспорт воситаларини бошқариш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя этишларини сўраймиз.