Авторейд тадбирлари давомида...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 04 ноябрдаги 482-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, бугун 11 март куни Бухоро шаҳри ва Бухоро тумани ҳудудларида йўловчи ташувчи автобуслар юзасидан қарор талаблари асосида авторейд тадбири ўтказилди. Ўтказилган авторейд тадбири давомида жами 96 та автобуслар тўхтатилиб, қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан тегишли маъмурий чоралар кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати