Автомобиль давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланган ҳайдовчига тегишли чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Nexia-3" русумли, 01454VSG давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси қоидани бузган ҳолда транспорт воситасини давлат рақам белгисини ёпиб ҳаракатланганлиги акс этган сурат тарқалди.
Сурат, Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ушбу "Nexia-3" русумли, 01454VSG давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси, 1995 йилда туғилган М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси иккинчи қисми тартибида баённома расмийлаштирилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига кўйилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.