Aйрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди
Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.
Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.
Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.