Барча ҳаракат иштирокчилари диққатига!
Айни вақтларда Республикамизнинг айрим ҳудудларида шамол бўлиб, кучли ёмғир ёғиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, Гидрометеорология хизмати Марказининг хабарига кўра куннинг иккинчи ярмида, 29 дан 30 апрелга ўтар кечаси Тошкент шаҳар ҳудудида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларидан эҳтиёткор бўлишларини, ҳайдовчилардан транспорт воситаларини мақсадсиз бошқармасликларини, зарурат билан бошқарган вақтларида ҳам "Йўл ҳаракати қоидалари"га амал қилишларини, карантин вақтида уйда қолишларини сўраб қоламиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати