Тест режимида

Хабарлар

Барча ҳаракат иштирокчиларининг хавфсизлиги бирдек муҳим

Жиззах вилоятининг туманларида аравалар ҳамда қишлоқ хўжалиги мавсумида фойдаланиладиган ҳайвонлар иштирокидаги ЙТҲларнинг олдини олиш борасида бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шар-туман ички ишлар бўлимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлим ва бўлинмалари ходимлари томонидан тунги вақтларда ҳаракатланаётган от ва эшшак аравалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, араваларга тунги вақтда нур қайтарувчи махсус қопламалар ёпиштирилмоқда. Шунингдек, соҳа ходимлари томонидан от ва эшшак арава бошқарувчилари билан йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишлик борасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда.