Тест режимида

Хабарлар

Барча йўл ҳаракати иштирокчилари диққатига!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати Марказининг 2020 йил 10 апрелдаги огоҳлантирувчи маълумотига кўра, жорий йилнинг 12-14 апрель кунлари Республикамизнинг айрим ҳудудларида қаттиқ шамол бўлиши, шунингдек, “Қамчиқ” довонида ёмғир ёғиши, кучайиши, сел келиши ва момақалдироқ бўлиши ҳамда шамолнинг тезлиги 15-20 м/с (54-72 км/соат)дан 23-28 м/с (83-101 км/соат)гача кучайиши кутилмоқда. Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларидан эҳтиёткор бўлишларини, ҳайдовчилардан транспорт воситаларини дарахт ёки қаттиқ шамолга чидамсиз воситалар остида ва яқинида қолдирмасликларини, шунингдек, “Қамчиқ” довонидан ҳаракатланувчилар ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраб қоламиз. Сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳим. Карантин вақтида бемақсад кўчада юрмаслигингиз ва уйда қолишингизни сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати