Тест режимида

Хабарлар

Барча йўл ҳаракати иштирокчилари диққатига! Кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда...

Гидрометеорология хизмати Марказининг хабарига кўра, жорий йилнинг 12-14 май кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали хорижий жанубий ҳудудлар (Эрон) устида шаклланган нам ҳаво оқими киради.

12-14 майда республикада вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 13-14 май кунлари айрим жойларга кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республиканинг баъзи туманларига дўл ёғиши мумкин.

Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

12-14 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда эҳтиёткор бўлишларини, заруратсиз кўчага чиқмасликларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати