Тест режимида

Хабарлар

Барча йўл ҳаракати иштирокчилари диққатига! Шамол тезлиги кучайиши кутилмоқда!

Гидрометеорология хизмати Марказининг хабарига кўра, жорий йилнинг 4-6 май кунлари республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, шамол шиддати 23-28 м/с гача етиши мумкин.

4-7 май кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликларини, ҳайдовчилардан эса транспорт воситаларини дарахт ёки қаттиқ шамолга чидамсиз воситалар остида ва яқинида қолдирмасликларини сўраб қоламиз.

Карантин қоидаларига амал қилинг ва уйда қолинг!

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати