Барча йўл ҳаракати иштирокчилари огоҳлантирилмоқда
Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда тегишли идорлар билан ҳамкорликда карантин қоидаларига риоя этиш борасида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхона ва ташкилотларида ишчи-хизматчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирлар билан бир қаторда жамоат ва шахсий транспорт воситалари ҳамда йўналишсиз таксиларни дезинфекциядан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Барча йўл ҳаракати иштирокчилари вирусга қарши ниқоблар тақиб олишлари тўғрисида огоҳлантирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати