Барча мактабларда "Яшил чироқ" мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 212-сонли қарори асосида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ҳамда вилоятлардаги барча мактабларда "Яшил чироқ" мусобақасининг биринчи босқичи бўлиб ўтмоқда.
Мусобақанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- "Яшил чироқ" гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш;
- "Яшил чироқ" гуруҳлари аъзоларининг билим ва малакаларини ошириш;
- болаларга кўча ва йўлларда юриш қоидаларини кенг тарғиб қилишда энг яхши иш тажрибаларини ўрганиш, тўлдириш ва оммалаштириш;
- болалар онгида "Йўл ҳаракати қоидалари"га қатъи риоя қилиш ҳиссини шакллантириш.