Бедарак йўқолган шахс ЙПХ ходимлари томонидан аниқланиб яқин қариндошларига соғ-саломат қайтарилди
Жорий йилнинг 21 апрель куни карантин даврида ташкил этилган, Андижон туманидан Андижон шаҳрига олиб кирувчи 32-сон тўсиқ блок постида хизмат ўтаётган Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари Ш.Мамадалиев хамда М.Ўлжабоевлар томонидан тезкор суриштирув–қидирув ишлари натижасида, 2020 йил 10 апрель куни яшаш уйидан чиқиб кетиб бедарак йўқолганлиги сабабли Шаҳрихон туман ИИБ томонидан қидирувда бўлган, Шаҳрихон шаҳар, Шоҳ кўча 14-уйда яшаган, 1993 й.т. Г.А. ушбу постдан ўтмоқчи бўлган вақтида аниқланиб, Шаҳрихон туман прокуратураси орқали унинг яқин қариндошларига соғ-саломат қайтарилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати