Тест режимида

Хабарлар

"Бектемир" ЙПХ масканида "Кобальт" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда

Жорий йилнинг 29 июль куни соат 01:30 ларда, Тошкент шаҳар, Бектемир тумани ҳудудида жойлашган "Бектемир" ЙПХ масканида хизмат олиб борган ЙПХ ходими И.Джумабоев томонидан ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган Д.Ф. бошқарувидаги "Кобальт" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, орқа ўриндиғида, қора целлофан пакетда бўлган, ўткир ҳидли сақичсимон модда ва зар қоғозга ҳамда оқ целлофан пакетга ўралган яшил рангли, ўткир ҳидли қуритилган ўсимлик моддаси, шунингдек олд ўриндиқ остидан целлофан пакетга ўралган, пушти рангли кукунсимон модда топилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Ҳайдовчи Ф.Д. ва транспорт воситасидан топилган воситалар белгиланган тартибда туман ИИБга топширилган.