Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган автомобилни бошқарганлик учун жарима миқдори қанча?
Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқариши, — базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
БҲМнинг иккидан бир қисми = 135.000 сўм
Жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида тўланса = 94.500 сўм (30% чегирма)