Тест режимида

Хабарлар

“Бир йилда 13 ой ҳам бўладими?” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан муносабат

Жорий йилнинг 2 сентябрь куни Сирдарё вилояти ҳудудидан ўтган М-39 халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 871-километрида жойлашган "Сирдарё ЙПХ маскани"га тақсимот асосида Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ отряди 2-сафарбарлик гуруҳи инспекторлари А.Соибназаров ва Б.Бобожановлар хизматга жалб этилган.

Хизмат ўташ давомида А.Соибназаров ушбу маскандан ўтиб кетаётган “Эпика” русумли автомобиль ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган.

Ҳайдовчига ва транспорт воситасига тегишли меъёрий ҳужжатларни текшириш вақтида, автомобилнинг техник кўрикдан ўтказилганлиги муддати ўтиб кетганлиги аниқланган.

Муддат жорий йил июнь ойининг 12 санасида ўтиб кетган бўлган. Лекин, ҳайдовчи 12-санани, “бу сана эмас декабрь ойи”, 6-ойни эса, “ой эмас декабрнинг 6-санаси” - деб тушунтирган. ЙПХ ходими Б.Бобожанов ҳам ҳайдовчига тушунтиришга уринган. Ҳайдовчи биринчи ой ёзилади деган бўлса, ЙПХ ходими биринчи кун ёзилади деган.

ЙПХ ходими ҳайдовчига жавобан “Биринчи ой ёзилса, транспорт воситаси қайд этиш гувоҳномасида ёзилган 13 рақами шунда ой бўладими?” - деб сўраган. Ходимнинг ушбу сўзи ижтимоий тармоқ обуначиларида “ЙПХ ходими саводсиз экан” тушунчаси пайдо бўлишига сабабчи бўлган.

Ушбу транспорт воситасининг қайд этиш гувоҳномаси 13.06.2018 йил, яъни 2018 йилнинг 13 июнь куни қайд этилганлигини видео тасвирда кўриш мумкин.

Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.