БИРДАМЛИК МАДҲИЯСИ
Бир минг тўққиз юзи қирқ бешинчи йил
Оёғинга тегди ўқлар, бобожон!
Оёғинг кесишди: оғриқ бемисл
Ҳар нега чидаркан яшаш чун инсон.
Ҳатто сен ҳассада тикка туролдинг
Ва қайтиб келишга топа олдинг куч.
Ахир сен Ватан деб олға юролдинг
Қолган хаёлларни санайвердинг пуч.
Шу битта оёқда иморат қурдинг
Қаддингни тик тутдинг элнинг олдида.
Битта оёқ билан меҳнат деб турдинг
Иккинчи оёғинг Берлин қолдида.
Ожиз одамларга гоҳ келар раҳмим
Улар ваҳимани доим урчитар.
Бир вирус олдида кимдир турса жим
Хаёлдан бир оёқ шу бобом ўтар.
Ахир биз ботқоқда сарсон кезмаймиз
Ҳандақда ётмаймиз ўқдан паналаб.
Рисқ бутун: очлик ҳиссини сезмаймиз
Биздан фақат поклик этилар талаб.
Ва шукур айтиш шарт тинч замон учун
Керакдир Ватанни ардоқлаб туриш.
Кўрсатиб барчага матонат кучин
Уйда қолмоқлик шарт, уйда ўтириш.
Ҳозир ҳам нонга зор миллатлар қанча
Улар шод бир ойда қайнаса қозон.
Бизда ош ҳар куни, мойдир беш панжа
Яратган назари тушган бу макон.
Боболар кўрмади неки қисматни
Улар енгиб ўтди тўсиқлар борин.
Биз ҳам енгажакмиз бу машаққатни
Мерос олдик ахир боболар орин.
Шу синов пайтида қўллаб бир-бирни
Қувватлаб турамиз ахир бир жонмиз.
Биламиз: вируснинг барча сирини
Ҳалоллик юртида ўсган инсонмиз!
Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ Матбуот гуруҳи катта инспектори Ф.Якубов
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати