Бизни ўйлаганларга
Бошга тушган синовдан ўтамиз шаксиз,
Бунинг учун керак сабр ва бардош.
Ёруғ кунларимиз яна қайтажак,
Тўй қиламиз ҳали элга бериб ош!
Саломатлигимиз – ўз қўлимизда:
Бежиз “Уйда қолинг!” демас юртбоши.
Яратгандан – мадад, биздан – мўминлик,
Порлагай осуда ҳаёт қуёши!
Тождор балолар ҳам ортга чекинар,
Яна яшнай бошлар эл бўстонлари.
Шу мақсад йўлида қилмоқда хизмат
Шифокор, журналист, юрт посбонлари!
Ишончи мустаҳкам, шижоат кучли,
Чеҳрасида ниқоб, кўзларида нур.
Уйда ўтирганлар номидан айтай:
Бизни ўйлаганлар, сизга ташаккур!
Сабоҳат Неъматова,
Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси
матбуот гуруҳи инспектори
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати