Бўка туман ИИБ ЙҲХБ ходими қидирувдаги шахсни аниқлади
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига киритилаётган янгиликлар, инновацион технологиялар нафақат ҳаракатланиш хавфсизлиги йўналишидаги ишлар самарадорлигини оширмоқда, балки кўплаб жиноятларнинг фош этилишида ҳам ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни, Тошкент вилояти, Бўка тумани ИИБ ЙҲХБ Маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларини кўриб чиқиш бўйича инспектори О.Абдуллаев қабулига фуқаро Ш.М. ўз номида бўлган транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариш мақсадида келган.
О.Абдуллаев транспорт воситаси эгаси маълумотларини компьютердаги махсус дастур орқали текширганида, фуқаро Ш.М. қидирувда эканлиги маьлум бўлган. Ушбу қидирувдаги фуқаро Ш.М.га нисбатан Тошкент вилояти, Оҳангарон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик)нинг 3-қисми бўйича жиноят иши очилиб, унга нисбатан 2019 йил 8 июнь куни қидирув элон қилинганлигини аниқлаган.
О.Абдуллаев аниқланган ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштириб, қидирувдаги шахс Ш.М.ни туман ИИБга топширган.