Тест режимида

Хабарлар

БМТнинг Болалар жамғармаси ЮНИСЕФ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 18 март куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ биносида Суфанг Гуо хоним ва ЮНИСЕФ вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари полковник Эрали Бозоров бошчилигида масъул ходимлар иштирок этишди. Мактабларга боришда, умуман олганда йўлларда болалар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида, учрашув қатнашчилари автомобиль йўлларида ҳаракатланишда болаларга эътиборли бўлиш, кўчаларда болаларни ёлғиз қолдирмаслик борасида тарбиячи-ўқитувчилар ҳамда ота-оналар билан доимий тушунтиришлар олиб бориш, ушбу мавзуни ОАВларда кенг тарғиб қилиш бўйича фикр алмашдилар. Ташриф давомида меҳмонлар ИИВ ЙҲХББ фаолиятида амалга оширилган ислоҳот ва киритилган инновациялар билан танишдилар.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати