Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасидаги тарғибот ишлари давом этмоқда
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан "Диққат, пиёда!" тадбири самарали олиб борилмокда. Жумладан, Бухоро шаҳридаги 17-сонли мактаб ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиб, ўқувчиларнинг ўқув сумкаларига пиёда сифатида ҳаракатланаётган вақтларида уларнинг хавфсизликларини таъминлаш мақсадида нур қайтаргичлар ёпиштирилиб чиқилди. Бу чора-тадбирлар болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида амалга оширилаётган бўлиб, ҳайдовчининг ҳушёрлигини ошириш асосий мақсадлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати