Тест режимида

Хабарлар

Сурхондарёда бошқа транспортнинг давлат рақам белгисини ўрнатиб олган ҳайдовчи чора кўрмаслик учун ходимга пора таклиф қилди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ катта инспектори Ў.Бердиев 2021 йил 10 июнь куни Жарқўрғон туманида фуқаро Б.Ш. бошқарувидаги “ГАЗ-53” русумли транспорт воситасини юк ташиш қоидаларини бузиб ҳаракатланиб келганлиги боис тўхтатиб, тегишли ҳужжатларини текшириб кўрган вақтда, транспорт воситасига ўрнатилган давлат рақам белгиси аслида автобусга тегишли эканлигини аниқлаган. Шу сабабли, ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштириб, транспорт воситасини вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирган. Мазкур ҳолатда, ҳайдовчи Б.Ш. инспекторнинг ёнига келиб, унга нисбатан тузилган маъмурий баённомани енгилроқ қилиб, транспорт воситасини жарима майдонидан чиқариб бериши эвазига  1 000 000 (бир миллион) сўм пул беришни пора тариқасида таклиф қилган. ЙПХ инспектори пора таклиф қилган ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда чора кўришни сўраб Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилган.

Шу куннинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилиб, фуқаро Б.Ш. ЙПХ ходимига 940.000 (тўққиз юз қирқ минг) сўм миқдордаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.