Бошқарув вақтида ухлаб қолиш натижасида ЙТҲ содир бўлиш ҳолатлари кузатилмоқда
Жиззах вилоятида содир бўлган ЙТҲлар таҳлилига кўра, бошқарув вақтида ҳайдовчилар чарчоқ сабабли ухлаб қолиб рул бошқарувини йўқотишлари натижасида ЙТҲлар содир бўлиши кузатилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариб ўзлари ва ўзгалар ҳаётини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз.
Шунингдек, амалдаги "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 12-бандига кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқариш таъқиқланганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати