Бошқарув вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Isuzu" русумли, 80725VAA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси бошқарув вақтида телефондан фойдаланганлиги ҳолати акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео юзасидан Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ушбу "Isuzu" русумли, 80725VAA давлат рақам белгили автобус ҳайдовчиси Ш.Р.га нисбатан белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз.