Бошқарув вақтида видеоролик томоша қилувчи ҳайдовчига чора қўрилди
Ижтимоий тармоқда "8-автобус саройи" МЧЖга бириктирилган 97А-сонли йўналишдаги "Isuzu" русумли автобус ҳайдовчиси К.Т. бошқарув вақтида видеоролик тамоша қилиб кетаётганлиги акс этган фотолавҳа тарқалди ва кенг жамоатчили эътирозларига сабаб бўлди.
Мазкур фото Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва ушбу ҳайдовчи аниқланиб, унга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Шунингдек ҳайдовчига автосаройнинг тегишли буйруғига асосан интизомий жазо чораси кўрилди.
Барча ҳайдовчилардан бошқарув вақтида телефондан фойдаланмасликларини сўраймиз.