Тест режимида

Хабарлар

Бўстонлиқ тоғли ҳудудларидаги дам олиш масканига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмида автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинча бир томонлама ташкил этилди

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам қор ёғганлиги муносабати билан кўплаб фуқаролар айни дам олиш кунларида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги тоғли ҳудудларида жойлашган дам олиш масканларига узлуксиз равишда ташриф буюришмоқда. Тумандаги автомобиль йўлларининг ўтказувчанлик қобилиятини инобатга олиб, турли кўнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида “4Р-12” “Бектемир-Чорбоғ” автомобиль йўлининг 61-километридан “4Р-6” “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш қисмидан, яъни, Бўстонлиқ туманининг Ғазалкент шаҳридан чиқиш жойидан то “4Р-6” автомобиль йўлининг 87-километрига, яъни, Бўстонлиқ тумани “Юсуфхона” аҳоли яшаш жойига қадар автомобилларнинг ҳаракатланиши вақтинча бир томонлама ташкил этилди. 

Ушбу ҳолатда барча ҳайдовчилардан вазиятни тўғри тушуниб, ўрнатилган йўл белгиларига риоя қилишларини, хизматга жалб қилинган ЙПХ инспекторларининг ишора ва кўрсатмаларига амал қилиб ҳаракатланишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати