Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе бўйича ўтказиладиган “Федерация Кубоги” мусобақаси муносабати билан айрим йўллар вақтинча ёпилади
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида велоспорт-шоссе спорт тури бўйича ўтказиладиган “Федерация Кубоги” мусобақасини самарали ташкил этиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча чеклаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 25-моддаларига мувофиқ Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг 19 июнь кунидаги 19-10-136-F/21 сонли фармойишига кўра, 2021 йилнинг 23-24-25 июнь кунлари соат 8-00 дан 14-00 га қадар 4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан (Чимён дам олиш зонасига олиб борувчи йўлга ўтиш жойидан) 73-километрлари оралиғида (“Бочка” номли савдо расталари бошланган жойгача) ва 4Р10 “Чорвоқ сув омбори халқа йўли”нинг 0+500 ва 81+700 оралиғида (“Фаровон”, “Арбат”, “Чинарис”, “Ходжикент” кафелари атрофи) йўлда транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ чекланади.
Бўстонлиқ туманининг Чорбоғ қўрғони, Хумсон қишлоқларига ташриф буюрувчи фуқороларимиз ушбу йўлни айланиб ўтиш учун 4Р11 "Газалкент ш- Қизилсув- Чорбоғ қўрғони" орқали айланиб ўтишлари мумкин. Шунингдек, Юсуфхона, Бурчумулла, Боғистон ва тоғли ҳудудлардаги бошқа қишлоқларга 4Р12 “Бектемир ш. –Чирчиқ ш. – Ғазалкент ш. Чорбоқ қўрғони” автомобиль йўлининг 61-километрдан 4Р6 “Тошкент-Чирчиқ-Чимён” автомобиль йўлининг 57-километрига ўтиш жойи орқали айланиб ўтишлари мумкин бўлади.
Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан мазкур вазиятда белгиланган тартибни тўғри тушунган ҳолда тадбирга жалб этилган ЙПХ инспекторларининг қонуний талабларига риоя қилишларини сўраймиз.