Бу қоидабузарларга чора кўрилдими?
Ижтимоий тармоқда тарқалган, йўл-патруль хизмати ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб кетиб қолган, айнан ўша ҳолатни қўл телефони орқали тасвирга туширган ҳайдовчи Жиззах шаҳар ҳудудида қоидабузарлик содир этганлиги аниқланди.
Ҳайдовчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилиб, транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраб қоламиз.