Тест режимида

Хабарлар

Бугун хизмат вақтида ҳалок бўлган ДЙҲХХ ходимларининг оила аъзолари ҳам эътибор марказида бўлди

Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ раҳбарияти хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларини байрам билан қутлашди. Ички ишлар тизимида, айниқса йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида самарали меҳнат қилган марҳумларнинг уйларига борилди ва уларнинг фарзандлари, оила аъзолари билан дилдан суҳбат қурилди.

Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида узоқ йиллар меҳнат қилиб, бугун нафақа гаштини сураётган бир гуруҳ фахрийлар ҳам йўқланди.Уларга Ҳукуматимизнинг, қолаверса, Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғининг байрам табриклари етказилди ва эсдалик совғалари топширилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати