Тест режимида

Хабарлар

Бугун Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Олмалиқ-Тошкент йўлининг 3 километрида “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” очилди

Маълум қиламизки, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларнинг назарий ва амалий босқичлари электрон тизим орқали инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган тизимда ўтказилади.
Бугун Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида Олмалиқ-Тошкент йўлининг 3 километрида “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” очилди. Ушбу ташкил этилган имтиҳон марказида барча қулайликлар мавжуд.
Марказда назарий имтиҳонни топшириш учун номзодларга 20 та савол ва 25 дақиқа вақт ажратилади. Бунда фуқаро 3 ва ундан ортиқ хатога йўл қўйса, имтиҳондан ўтмаган ҳисобланиб, қайта топшириш 7 кундан кейин амалга оширилади. Амалий имтиҳонларни номзод транспорт воситасини ёлғиз ўзи автоматлаштирилган автодромда бошқариб топширади. Амалий имтиҳон жараёнлари ҳам тўлиқ автоматлаштирилган бўлиб, номзоднинг транспорт воситасини бошқариш кўникмалари автоматлаштирилган тизим орқали баҳоланиб борилади ва жараён масофадан кузатилади ҳамда тасвирга олинади.
Мазкур тизимининг автоматлаштирилганлиги турли бахсли ҳолатларни келиб чиқишининг олдини олади.