Бугундан "Зарбдор ойлиги" бошланди
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрь кунидаги 147-сон Фармойиши асосида 15 октябрь кунидан 15 ноябрь кунига қадар республика миқёсида “Зарбдор ойлиги” ўтказилади.
Ушбу тадбирни бошлаб бериш ва уни самарадорлигини ошириш мақсадида бугун 15 октябрь куни Қашқадарё вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари полковник А.Алланазаров, подполковник У.Яхшиев ҳамда Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи подполковник А.Саатов томонидан хизмат олди йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада ЙҲХБ ходимлари, Миллий гвардия ходимлари, ХПБ ходимлари, йўл посбонлари, ППХ ва ЖТСБ ходимлари қатнашдилар.
Тадбир давомида қоидабузарликларни аниқлаш, йўл ҳаракатини ташкил этишда аниқланган кимчиликларни бартараф этиш, ҳайдовчилар ва йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот аъзолари билан профилактик суҳбатлар ўтказиш ва бу орқали содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳурматли фуқаролар, халқимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлида ўтказиладиган “Зарбдор ойлиги”да сиз ҳам фаол иштирок этинг!