Бухоро шаҳар кўчаларидаги йўл белгилари ва чизиқлари янгиланмоқда
Сўнгги вақтларда ҳар тарафлама қулай бўлган ҳаракат воситаси ҳисобланган велосипедлардан фойдаланиш кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Бухоро шаҳрининг “Эски шаҳар” қисмига олиб борувчи кўчада пиёдалар, велосипед ҳайдовчилари ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланиши учун қулай шарт-шароитларни яратиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида вилоят ҳокимлигига киритилган тегишли таклифлар асосида, Бухоро шаҳар И.Каримов ва Б.Нақшбанд кўчалари кесишмасидан “Лаби Ҳовуз” мажмуасигача бўлган йўлнинг 0-0.8 километрлари оралиғидаги қисмини қайта қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Мазкур жойда велосипед йўлаклари қурилиб 4.5. “Велосипед йўлкаси” ва 4.6 “Пиёдалар йўлкаси” йўл белгилари билан жиҳозланиб 1.26 ётиқ йўл чизиқлари билан белгиланди.
Шаҳарнинг И.Каримов ва И.Мўминов кўчаларида ҳам бу каби ишлар давом эттирилмоқда.