Тест режимида

Хабарлар

Бухоро шаҳрида ўтказилган рейд тадбирида 100 дан ортиқ ҳайдовчиларга маъмурий чоралар кўрилди. Рейд тадбиридан фоторепортаж

Жорий йилнинг 4 апрель куни Бухоро вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда олиб борилган рейд тадбирлари давомида Бухоро шаҳрида карантин қоидаларига риоя этмай, шахсий автотранспорт воситаларида рухсатнома (стикер)сиз ҳаракатланиб юрган 100дан ортиқ ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда маъмурий чоралар кўрилиб, қўпол қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларнинг бошқарувидаги транспорт воситалари ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.

Ҳурматли юртдошлар ўзингиз ва яқинларингизни асранг.

Ўйламизки, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда юртимизга хавф солаётган коронавирус пандемиясини ҳамжиҳатликда енгамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати