Тест режимида

Хабарлар

Бухоро вилояти ҳудудида 66 та темир йўл кесишмалари мавжуд

Мамлакатнинг қон томирлари дея эътироф этилувчи темир йўллар нафақат аҳолининг узоғини яқин қилади, балки мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади. Чунки бу йўллар орқали минг-минг тонналаб саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги  маҳсулотлари буюртмачи  ҳамда  истеъмолчиларга  етказилмоқда.

Бухоро вилояти ҳудудида мавжуд темир йўллар билан автомобиль йўллари кесишадиган 66 та темир йўл кесишмалари мавжуд бўлиб, шундан 56 та темир йўл кесишмалари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли бўлиб, 10 та темир йўл кесишмалари эса корхона ва ташкилотларга қарашлидир. 66 та темир йўл кесишмаларидан 21 та темир йўл кесишмалари қўриқланадиган темир йўл кесишмаси тоифасига киради.

Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси томонидан вилоят ҳудудида  жойлашган  темир йўл кесишмаларида қоидабузарларни аниқлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг  олдини олиш ва кесишмаларни  меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида сақлаш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш борасида зарурий чора-тадбирлар белгилаб олиниб, самарали тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан Бухоро ҳамда Когон туманларидан ўтувчи темир йўл кесишмаларида ҳаракат иштирокчиларининг ҳушёрлигини ошириш мақсадида устунчаларга махсус нур қайтарувчи ленталар ёпиштирилиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати