Тест режимида

Хабарлар

Бухорода ҳам 100 дан ортиқ заруратсиз ҳаракатланиб юрган мототранспорт ҳамда велосипед ҳайдовчиларига чора кўрилди

Коронавирус касаллигига қарши курашиш республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида 2020 йил 6 апрель соат 06-00 дан эътиборан мототранспорт (скутер) ҳамда велосипедда ҳаракатланиш карантин даврида вақтинча чекланди. Бу борада Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан 2020 йил 06 апрель куни ўтказилган рейд давомида жами 100 дан ортиқ мототранспорт ҳамда велосипед ҳайдовчилари карантин қоидаларини бузган ҳолатда ҳаракатланиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда маъмурий таъсир чоралари кўрилди. Шунингдек, барча ҳаракат иштирокчиларига, шу жумладан, велосипедни ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилиш, шифокор кўригига мурожаат этиш, шунингдек, иш жойига бориш ва келиш мақсадида бошқариш юзасидан йўриқномалар берилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати