Бухорода янги йўл белгилари ўрнатилди
Бухоро вилоятининг Газли чўл ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 401 км.дан 402 км.гача бўлган масофаларида хавфли йўл бурилишини билдирувчи янги йўл белгилари ўрнатилди. Бу орқали ҳайдовчиларни огоҳлантириб, содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ушбу янги йўл белгилари ўрнатилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати