Тест режимида

Хабарлар

Бухорода "Жума - йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи куни" кенг кўламда ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги «Йул ҳаракати хавфсизлигини ўтказиш ва йўл-транспорт ходисалари профилиактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш ҳар хафтанинг жума куни "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот" куни муносабати билан бугун Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан бир қатор профилактик тадбирлар амалга оширилди. Эрта тонгданок Арк қурғони атрофида вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар - ППХ, кунгилли йўл посбонлари сафланишиб, кун давомида амалга оширилиши лозим булган ишлар хусусида топшириқларни олдилар.
Мутахасислар фикрича йўл-транспорт ҳодисаларинг олдини олишнинг энг самарали усули бу тарғиботнинг аҳоли ўртасида мунтазам йўлга қўйилишидир. Инсонда шундай хусусият бор. Токи ўз кўзи билан кўрмагунча, уни ҳис этмагунча воқеликка ишонмайди. Шу боис соҳа ходимлари кун давомида аянчли йўл-транспорт ҳодисасида яроқсиз ҳолга келган автомашиналар ортилган тарғибот автокарвонини шаҳар бўйлаб ҳаркатлантиришди.
Шунингдек, тадбир давомида ҳайдовчи кадрлар тайёрловчи "Автомотоҳаваскорлар" кўнгилли жамиятида таҳсил олаётган номзодлар билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди. Махсус буклетлар тарқатилди. Таҳсил олиш жараёнида пухта билим эгаллашлари, акс ҳолда ҳар қандай эхтиётсизлик ноҳуш ҳолат билан якун топиши мумкинлиги автоҳалокатга учраган транспорт воситалари мисолида тушунтириб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати