Тест режимида

Хабарлар

Бухорода ЙПХ ходимига “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди

Жорий йилнинг 24 июнь куни ижтимоий тармоқда тарқатилган “Бухорода саводсиз гаи ходими ёхуд илтимос менга протокол ёзинг” сарлавҳали видео лавҳа юзасидан 25 июнь куни саҳифамизда муносабат билдирилган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшируви ўз якунига етди. Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан тасдиқланган “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги низом талабларини бузганлиги учун Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХО 2-сафарбарлик гуруҳи ЙПХ инспектори А.Йўлдошевга “Танбеҳ” интизомий жазоси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати