Бухорода ЙТҲлар олдини олиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда
Яқиндагина Бухоро вилояти, Ромитан туманида йўловчи ташиш қоидаларини қўпол бузиш оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган эди. Келгусида бу каби бахтсиз ҳодисалар содир бўлишини олдини олиш мақсадида 2020 йил 25 май куни Бухоро вилояти, Ромитан тумани, Боғитуркон маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги учрашув ўтказилди.
Даладаги юмушларни ўз вақтида бажариш муҳим вазифа саналган айни кунда етиштирилган маҳсулотларни ташиш, ишчи-хизматчиларни ўз манзилига етказишда белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиш лозимлиги бевосита мулоқотлар жараёнида батафсил тушунтирилди.
Учрашувда фермерлар, экспортёр корхоналар вакиллари, деҳқонлар ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, мавзу юзасидан барча зарурий тавсияларга эга бўлдилар.
Катта техникалар инсон ҳаёти учун жиддий хавф солиши мумкинлиги ҳаётий мисолларда тушунтирилди.
Ота-оналар ва бошқа ёши катталарга болаларга эътиборли бўлишлари ва қаровсиз қолдирмасликлари юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати