Тест режимида

Хабарлар

Бухорода рейд давомида...

2020 йил 22 май куни Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ҳамда Транспорт бошқармаси ва СЭОН ходимлари билан ўзаро ҳамкорликда рейд тадбири ўтказилди.

Бухоро "қизил ҳудуд" тоифасига киритилган вилоятлар қаторида бўлганлиги сабабли, йўналишсиз такси ҳайдовчиларига йўловчи ташиш таъқиқланган.

Ўтказилган рейд тадбири давомида карантин ва йўл ҳаракати қоидаларини бузган 100 ортиқ ҳайдовчиларга маъмурий таъсир чоралари кўрилди.

Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда карантин ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати