Бухородаги мактабда яна бир янги синфхона ташкил этилди
Бухоро вилояти, Бухоро шаҳрида бугунги кунга келиб, жами 3 та мактабда янги "Йўл ҳаракати хавфсизлиги" синфхоналари ташкил этилди. Жорий йилнинг 06 март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 август кунидаги 701-сонли Қарори талаблари асосида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни" муносабати билан Бухоро шаҳридаги 17-сонли мактабда ҳам "Йўл ҳаракати хавфсизлиги" синфхонаси ташкил этилиб, ушбу мактабда таҳсил олаётган ўқувчиларга амалий машғулотлар ўтказилди. Бундан ташқари болалар иштирокида содир бўлиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида мазкур мактаб ўқувчиларининг сумкаларига махсус нур қайтаргичлар ҳам ёпиштирилиб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати