Бухорода қоидани четлаб ўтган яна бир ҳайдовчига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда "Lacetti" русумли, 80 106DAV давлат рақам белгили автомобиль ҳайдовчиси Бухоро шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди ва кенг жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.
Видео Бухоро вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидага риоя қилмаган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.