Тест режимида

Хабарлар

“C” ва “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган МЧЖ раҳбари ушланди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабарига кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона шаҳридаги “A.i.” МЧЖ раҳбари Н.Ч. фуқаро А.Қ.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан, уларни ижобий якунлаганлиги ҳақида маълумотнома бериб, “C” ва “D” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.